...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Юнусободда метро қурилишини кўздан кечирди


16:00, 26.10.2018 Жамият
 3 056

Ишга туширилган туннель деворларини мустаҳкамловчи тюбинглар ишлаб чиқариш цехини кўздан кечирган.

Бугун, 26 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманида метрополитен қурилиши жараёнини кўздан кечирди.
 
Ҳозирги кунда бу ерда Туркистон ва Юнусобод станциялари ҳамда улар оралиғида туннелни қуриш ишлари олиб борилмоқда.
 
Ушбу туннелни ёпиқ усулда қазиш учун Германиядан “Херренктнехт” компаниясининг механизациялашган мажмуаси келтирилган. Бу улкан техника май-сентябрь ойлари давомида йиғилган. Соҳа мутахассислари Германияда малака ошириб келди. Кўприк қурилиш трести томонидан туннель деворларини мустаҳкамловчи тюбинглар ишлаб чиқариш цехи ишга туширилган.


 
Ҳозирги кунда туннель қазиш ишлари бошлаб юборилган.
 
Президент ушбу техник мажмуани кўздан кечирган. Мутасаддиларга метро станцияларининг ташқи кўриниши ва инфратузилмаси бўйича тавсиялар берган.
 
Транспорт коммуникацияларини қуришда шаҳарнинг келгуси ривожини ҳисобга олиш, ҳамма учун қулай бўлишини таъминлаш зарурлигини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:метрополитен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар