Бугун Тошкент метрополитени фаолиятида узилиш бўлди.
“Ўзини таништиришни истамаган фуқаро 40 дақиқадан бери Тошкент метрополитени Чилонзор йўналиши Олмазор бекатида метро кутиб турган. Метро эса келмаган. Тошкент метрополитен хизматчилари эса бунга изоҳ беришмаган, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида “Тошкент метрополитени” УК корхонасига қўнғироқ қилинганда. Гўшакни кўтарган ходим, қабулхона эканлигини айтиб, бундан бехабарлигини билдирган ҳамда бошқа рақамга қўнғироқ қилиш кераклигини айтган.
Афсуски, бошқа рақамга қайта-қайта қўнғироқ қилганда ҳам гўшакни ҳеч ким кўтармаган.
Умид қиламиз, мутасаддилар бунга изоҳ беришади.