...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эфиопияда этник можаро. Қурбонлар бор


17:44, 17.09.2018 Олам
 2 623

Эфиопияда қонли тўқнашувлар яна авж ола бошлади.

Ўтган ҳафта охирларида Эфиопия пойтахти Аддис-Абеба яқинидаги Оромо ҳудудида миллий озчиликни ташкил қилувчи этник бирликлар ўртасида тўқнашув юз берди. Маҳаллий полициянинг хабар беришича, тўқнашув натижасида энг камида 23 киши қурбон бўлган. 
 
Нотинчликлар бошланишига асосий сабаб қилиб, олдин сургун қилиб юборилган “Оромо Озодлик Фронти” гуруҳи раҳбарининг Эфиопияга қайтиши кўрсатилмоқда.


Оромолар Эфиопиядаги энг катта этник гуруҳ бўлиб, бир неча йиллардан буён “ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаймиз” шиори остида қўзғолонлар уюштириб келмоқдалар.  
 
Маьлумот ўрнида, этник можаролар Оромолар етакчиси Абий Аҳмад Али 2018 йил апрель ойида Бош Вазирлик лавозимига тайинлангандан буён тўхтаган эди.


Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Эфиопия Этник можаролар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!