...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған:"Россия ва коалиция кучлари Идлиб учун ечим топишлари керак"


18:03, 17.09.2018 Жамият
 2 286

Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия инқирози янада кескинлашиб кетишидан ҳавотирга тушиб қолган

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 16 сентябрь куни берган интервьюсида Идлиб ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Унда Президент Суриянинг шимоли-ғарбий Идлиб вилоятида давом этаётган вазиятни барқарорлаштириш учун Россия ҳамда коалиция кучлари тезкор чораларни кўриши керак эканлиги, акс ҳолда бу ҳодисалар “оғир оқибатларга” олиб келиши мумкинлигини таькидлади.

Бугун, 17 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан Сочида бўлиб ўтадиган учрашувнинг асосий мавзуси айнан Идлиб муаммоси бўлишини Президент Эрдўған журналистларга айтиб ўтди.

Маьлумот ўрнида айтиш керакки, 13 сентябрь куни Туркия Суриянинг Идлиб вилоятига ўнлаб танклар ва зирҳли машиналарини олиб кирган эди. Бундан кўзланган асосий мақсад Сурия ҳукумат қўшинлари ҳудудга бостириб кирганда, қочоқларнинг Туркияга ўтиб кетишини тўхтатиб қолиш, деб кўрсатилмоқда. 

Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия Идлиб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар