Дипломат воқеа жойига етиб келган полиция ҳодимларига Туркияга қарши уруш очиш билан таҳдид қилди.
Ҳодисага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, элчихона вакили маст ҳолда бўлган.
“У олдин бир машинани уриб юборди, кейин меникига келиб урилди... У қондаги алкогол миқдорини кўрсатадиган тестдан ўтишни истамади ва Эфиопия Туркияга уруш очади, дея таҳдид қилди. Воқеани кўрган барча гапимни тасдиқлайди”, - деди автомобилига зарар етган жабрланувчи Бурак Айядин.