...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хиросимада портлаган бомбадан 10 баравар кучли бомба тайёр бўлмоқда


17:00, 28.11.2017 Олам
 3 843

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Шимолий Кореяда ишлаб чиқилган атом бомба Хиросимага 1945 йил ташланган бомбадан 10 баравар кучлироқ бўлади.

Жанубий Кореянинг Бирлашма ишлари бўйича вазири Чо Мён Гён бугун, 28 ноябрь куни бўлиб ўтган журналистлар билан учрашувда тез фурсатда Шимолий Корея ядровий қурол ишлаб чиқариш бўйича ишларини якунлаши мумкинлигини эълон қилди, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
“Шимолий Корея ядровий қуролини шиддат билан ривожлантирмоқда. Биз бир йилдан сўнг КХДР ўз ядровий қуролига эга бўлиши мумкинлиги назардан четда қолдиролмаймиз”, - дейди вазир.
 
Чо Мён Гён кейинги йил КХДРга асос солинганининг 70 йиллиги нишонланишини ёдга солди.
 
Япония ва Жанубий Корея ҳарбийлари тахминига кўра, КХДРнинг ядровий қуроли 1945 йил Хиросимага ташланган атом бомбасидан 10 баравар кучлироқ бўлади.

Аввалроқ “КХДР ракеталари қаерга тушади” мавзусидаги инфограммани тақдим этган эдик.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Жанубий Корея Ядровий қурол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!