...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси Россияга боради


16:59, 28.11.2017 Жамият
 3 353

2017 йилнинг 29-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербург шаҳридаги тадбирларда иштирок этади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, 2017 йилнинг  29-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг 15-мажлисида ва МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 27-мажлисида иштирок этади.
 
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида Халқаро прокурорлар ассоциацияси минтақавий ваколатхонасининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Бош прокурор МДҲ ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар