Миср археологлари Асван ибодатхонасидан сфинкс топишди
Мисрлик археологлар Асван шаҳрининг жанубий қисмидаги Ком Омбо фирьавн ибодатхонасини ер ости сувидан тозалаётганда, ажойиб топилма ҳисобланмиш сфинксга дуч келишди.
Миср Араб Республикаси Археологик топилмалар вазирлигининг хабар беришича, бошини одамникига ўхшаш ва арслон танали афсонавий ҳайвон ҳайкали қумтошдан ясалган бўлиб, унинг кенглиги 28, бўйи эса 38 см. Бу топилма Миср давлатини милоддан аввалги 305–30 йилларда бошқарган Птолемийлар сулоласига тегишли, деб тахмин қилинмоқда.
Шу билан биргаликда, ибодатхонадан Қирол Птолемий V нинг иккита қумдан ясалган ҳайкали топилган.
Асван қадимий ёдгорликлари департаменти директори Абдул Монеим Саиднинг айтишича, бундай топилмалар қадимги тарих ҳақидаги сирларга жавоб топишда асос бўлиб хизмат қилади.
Маълумот учун, сфинкслар қадимги Мисрда қироллик куч-қудрати рамзи бўлиб хизмат қилган.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов