Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 18 сентябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8039 сўмни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 176 сўм 83 тийинга қимматлади.
Евро курси эса 266 сўм 16 тийинга кўтарилиб, 1 евро 9347 сўм 16 тийинни ташкил этди.
1 Россия рубли нархи 118 сўм 5 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 5 сўм 46 тийинга қимматлади.
Қозоғистон тенгеси 21 сўм 66 тийинни, 1 Қирғизистон соми 116 сўм 17 тийинни, 1 Тожикистон сомони 853 сўм 45 тийинни ташкил этмоқда.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Суннатилла Абдуллаев