Сурияда тинчликка раҳна солувчи кучлар инсонийлик ёрдамларининг кириб келишига тўсқинлик қилмоқда.
Мазкур резолюция мамлакат ҳудудидаги ёрдамга муҳтож ярадорлар, очлик ва сувсизликдан қийналётганлар ҳамда уруш жараёни кетаётган анклавларда қолиб кетган фуқароларга кўмак бериш ва уларни эвакуация қилишни назарда тутади.
Ўтган бир ойдан ортиқ вақт давомида Суриядаги жангари кучлар инсонийлик ёрдамлари жараёнига бир неча маротаба ҳалал бериб, турли ҳуружларни ҳам келтириб чиқарди.
Шунга қарамай, ушбу муддат давомида халқаро ташкилотлар Сурияга тиббий ёрдам колонналарини юборди ва инсонийлик ёрдамларини ташкил қилишга муваффақ бўлди.
Кеча, 30 март куни мутасадди ташкилотлар Суриянинг Шарқий Ғута воҳасида инсонийлик ёрдамлари берилиши учун белгиланган бир ой муддатли танаффусни яна узайтириш таклифини билдирган. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу таклифнинг билдирилишига мамлакатнинг Арбил шаҳрида назорат ўрнатган “Файлак ар-Раҳмон” террорчи гуруҳининг 6 мингдан ортиқ жангарилари Дамашқ атрофида фаоллашгани сабаб бўлган.
Бундан ташқари, Суриянинг бошқа бир шаҳри Идлибга минглаб террорчилар кўчиб ўтгани айтилмоқда.
Айтиш мумкинки, тез кунда БМТ Хавфсизлик Кенгаши ушбу масалага ойдинлик киритиб, белгиланган муддатни муҳокама қилиши кутилади.