...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Чилонзорлик аҳоли ҳокимдан норози. Улар дардини кимга айтсин?


11:06, 04.09.2018 Жамият
 10 368

“Qalampir.uz” ушбу мурожаатни ўрганди, вазият билан танишди.

 

Чилонзор тумани 9 мавзеда кўзи ожизлар истиқомат қилишини кўплар яхши билади. Бир вақтлар бу уйлар кўзи ожизларга давлат томонидан имтиёзли равишда берилган. 

Кўп қаватлик уйлар оралиғига 50 йилдирки ўзгартириш киритилмаган. Чунки, кўзи ожизлар бу йўлларни беш бармоғидек яхши билади, ҳамроҳсиз ҳаракатлана олади. Бугун эса улар яшаётган маҳаллада қурилиш ишлари авжида. 

Эски маҳалла гузари бузиб ташланиб, ўрнига янгиси қуриб берилди. Бу яхши, албатта. Бироқ мушук ҳам текинга офтобга чиқмайди деганларидек, тадбиркор қуриб берган маҳалла гузари эвазига ҳокимдан иккита кўп қаватли уйлар оралиғидаги 10 сотихга эга майдонни олган. Бу ерда эса уч қаватлик бино қуриляпти. 

Мебел дўкони бўлиши кўзда тутилаётган ушбу бино қурилиши оқибатида маҳалла йўлларига ўзгартириш киритиляпти, кўзи ожизларнинг эрмагига айланган ариқ ё олиб ташланиши, ё бошқа жойга кўчирилиши мумкин. 

Кексаларнинг эшик қоқиб бормаган ташкилоти қолмади. Тошкент шаҳар ҳокимияти дейсизми ёки халқ қабулхонаси... хуллас, натижа йўқ. Аҳолининг дардини эшитишга, уларнинг розилигини олишга на туман ҳокимининг ва на бошқа амалдорларнинг тоқати бор. 

“Qalampir.uz” ушбу мурожаатни ўрганди, вазият билан танишди. Расмийларни мазкур ҳудудга таклиф этди. Бироқ жавоб ололгани йўқ. Масалага ҳамон панжа ортидан қаралмоқда. Кексалар эса уларни эшитмай, маҳалла ҳудудида дўкон қуришга рухсат бергани учун ҳокимдан норози. Улар дардини кимга айтсин? 

Энг қизиғи, қурилиш ишларини олиб бораётган "Чилонзор бунёдкор" МЧЖ расмийларини ҳам топиб бўлмади. Иш бошқарувчи эса қўлимизга ҳокимнинг қарори ва имзо ҳам, муҳр ҳам қўйилмаган қурилиш лойиҳасини тутқазди.

Тафсилотлар билан батафсил яқин соатларда танишасиз.

Теглар:Чилонзор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар