...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда энг қудратли исёнчилар гуруҳи асосчиси вафот этди


11:39, 04.09.2018 Олам
 7 735

Ҳаққони АҚШ кўмагида партизанлар етакчиси сифатида Собиқ Иттифоққа қарши курашган.

Афғон исёнчиларининг энг кучли ва қўрқинчли гуруҳи Ҳаққони жанговор тармоғи асосчиси Жалолиддин Ҳаққони узоқ вақт касал бўлиб, вафот этди. бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Ҳаққони тармоқга 1970-йилларда асос солган. Бир неча йил аввал у ҳозирда афғон “Толибон”и етакчисининг ўринбосари бўлган ўғли Сирожиддин Ҳаққонига гуруҳ етакчилигини топширган.
 
Ҳаққони АҚШ кўмагида партизанлар етакчиси сифатида Собиқ Иттифоққа қарши курашган. Кейинроқ “Толибон” билан бирлашган.
 
Унинг гуруҳи ҳам афғон ҳарбийларига, ҳам америкалик ҳарбийларга қарши мураккаб ва яхши ташкил этилган ҳарбий амалиётлари, тин аҳолига ҳужумлар ҳамда машҳур одам қочишлари билан машҳур.
 
Америка ва афғон расмийлари гуруҳ Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятида жойлашган деб тахмин қиляптилар ҳамда гуруҳни Покистон махсус хизматлари қўллаб-қувватлашида ҳаракат қилганларини таъкидлаяптилар.
 
Маълум бўлишича, Ҳаққони узоқ вақт бетоб бўлиб, бир неча йил тўшакда ётган.
 
“Агар Ҳаққони жаноблари бизни жисмонан тарк этса ҳам, унинг ғоялари доим биз билан яшайди”, деган “Толибон”.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Толибон Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!