...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аср бошидан бери Москвада илк бора аномал атмосфера босими кузатилди


11:50, 04.09.2018 Олам
 3 351

2 сентябрь куни барометрларда симоб 757,5 миллиметрга етди.

XXI асрда Москва ҳудудида илк маротаба аномал даражада юқори атмосфера босими қайд этилди. Бу ҳақда “Фобос” об-ҳаво маркази хабар берди.
 
Об-ҳаво маълумотларига кўра, жорий йил 2 сентябрь куни барометрларда симоб 757,5 миллиметрга етди, бу нормадан 10 миллиметрга кўп.
 
Синоптиклар иш ҳафтаси учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилишган.
 
Мутахассисларнинг фикрига кўра, метрополитан ҳудудидаги об-ҳаво нормадан ошиб кетади. Кечалари ҳаво совуқ бўлади, кундузлари эса термометр устунлари 20 даражадан ошади.
 
Маълум бўлишича, XXI асрда куз бошида Россия пойтахти илк бор бундай аномалияга дуч келган.
Мафтуна Маҳмуджонова

Теглар:Москва об-ҳаво аномал иссиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!