...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзорда пиёдани уриб юборган ҳайдовчи қўлга олинди


14:13, 19.11.2018 Жамият
 4 626

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йил 15 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинада пиёдани уриб юборган.
 
Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Пиёда Чилонзор Е-мавзеда яшовчи О.Х. бўлган. У жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.


 
Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Чилонзор туманида яшовчи Ж.Ю. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинада содир этгани аниқланган. Ж.Ю. қўлга олинган.
 
ИИВ Матбуот хизмати маълум қилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Чилонзор тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар