...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: аёлларга ҳужум қилган талончилар қўлга олинди


15:29, 30.11.2017 Жамият
 3 379

Бир гуруҳ йигитлардан иборат босқинчилар жами 1 млн 777 минг сўмлик мулкка эга бўлишган.

Шарқона тарбиядан келиб чиқиб, хотин-қизларнинг тунда юришига барчада салбий муносабат шаклланган. Лекин, айрим хотин-қизлар зарур иш, вазифалари сабабли тунда кўчада юришларига тўғри келиши мумкин. Бу ҳолат йигитларга ожизаларга нисбатан ўз кучини кўрсатиш ҳуқуқини бермаслиги керак, албатта.
 
Масалан, Фарғона шаҳрида бир гуруҳ йигитлар фуқаролар Валиева ва Олимовага нисбатан босқинчилик ва талон-тарож қилиш мақсадида ҳужум уюштиришган. Аёлларга тан жароҳатлари еказишиб, жами 1 млн 777 минг сўмлик мулкни қўлга киритишиб, воқеа жойидан ғойиб бўлишган.
 
ИИВ ходимларининг олиб борган тезкор тадбирлари натижасида мазкур ишни амалга оширган шахслар қўлга олиниб, тортиб олинган мулклар эгаларига қайтариб берилди. Талончиларга эса қонуний чоралар кўрилди.   
Обил Сафаров      

Теглар:Ички ишлар вазирлиги Жиноятчилик Талон - тарож 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар