...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бокс. Шунқор Абдурасулов Ўзбекистон чемпионига айланди


15:06, 30.11.2017 Спорт
 2 011

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 4 та финал жанглари якуниги етди.

Бугун, 30 ноябрь куни Термиз шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатинниг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
 
Бироз аввал 49 кг вазн тоифасида Худойназар Файзов ва -56 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров каби боксчилар финалда рақибларидан устун келишгани ҳақида хабар бергандик.
 
Бундан ташқари бугунги куннинг ўзида яна 6 та финал жанги ўтказилади. Ҳозирга қадар финал жангларининг 4 таси якунига етди.
 
Жумладан, иккинчи енгил 52 кг вазн тоифасида Андижон жамоаси боксчиси Ҳасанбой Латибохунов ҳамда фарғоналик Абдулло Қўчқоровлар тўқнаш келишди.
 
Финал жангида Абдулло Қўчқоров рақибидан устун келди ва якунда 2017 йилги Ўзбекистон чемпионига айланди.
 
60 кг вазн тоифасида Тошкентнинг МХСК клуби аъзоси ҳисобланадиган Шунқор Абдурасулов ҳал қилувчи финал жангида Бухоро вилояти вакили Шукуржон Раҳимовдан устун келиб, Ўзбекистон чемпионига айланди.
 
Бундан ташқари, 64 кг вазн тоифасида ҳам финал жанги бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти вакили Алиёр Норалиев Фарғона жамоаси боксчиси Зиёвуддин Тоҳировга қарши жанг ўтказди.
 
Жанг якунларига кўра Зиёвуддин рақибини мағлубиятга учратди ва шарафли ном - Ўзбекистон чемпионига айланди.
 
Шунингдек, 69 кг вазн тоифасида “Uzbek Tigers” жамоаси аъзоси Маҳмуд Ғоипов ва “Ислом бирдамлик ўйинлари” мусобақасининг олтин медали соҳиби БобоУсмон Ботуровлар ўзаро финалда жанг олиб борди.
 
Муросасиз кечган финал жангида мезбон боксчи, Сурхондарё МХСК жамоаси аъзоси Маҳмуд Ғоипов рақибини мағлубиятга учратиб, ўз вазнида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
 
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари давом этмоқда. Воқеалар ривожини кузатиб боринг.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Маҳмуд Ғоипов Зиёвиддин Тоҳиров Шунқор Абдурасулов Абдулло Қўчқоров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!