...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: тилла зирак ўғирлаган ўғри қиз қўлга олинди


14:39, 30.11.2017 Жамият
 3 594

Қўлга олинган жиноятчи бу жиноятни такроран қилганлиги тан олган.

2017 йилнинг 5 сентябрь куни соат 17.00да Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги мактабнинг 1-синфида ўқийдиган қизалоқ яшаш уйи яқинида уйнаб юрган вақтида номаълум шахс унинг қулоғида бўлган, нархи 250 минг сўмлик тилла зирагини алдов йўли билан ечиб олиб кетган эди.
 
Худди шундай воқеа орадан бир ой ўтиб Фарғона шаҳри Мотуридий кўчасидаги кўп қаватли уй олдида содир этилган. Икки ёшли қизалоқ уйи олдидаги болалар майдончасида уйнаб юрган вақтида номаълум шахс, унинг қулоғидаги нархи 250 минг сўмлик тилла зиракларини ечиб олиб кетади.
 
Ҳар иккала ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-сурштирувлар натижасида жиноятни содир этган шахслар аниқланиб қўлга олинган.
 
Тергов жараёнида, жиноятчи ушбу жиноятни такроран қилганига, қилган қилмишидан пушаймон эканлигига иқрор бўлган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Фарғона шаҳар ИИБ Тиллазирак Ўғри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар