Бугун ўзбекистонлик 3 нафар боксчи ўз жангини ўтказиши режалаштирилган эди.
Бугун дастлаб рингга -52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов кўтарилиб, хитойлик рақиби Ху Жиангунни мағлуб этиб, чорак финалга йўлланма олди.
Шундан сўнг -60кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов фаластинлик рақиби Хамес Паликтега қарши рингга кўтарилди ва жангда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланма олди.
Яна бироздан сўнг (Тошкент вақти билан 20:45 да) -69кг вазн тоифасида Бобоусмон Батуров хитойлик рақиби Эрсун Маиматитуга қарши баҳс олиб боради.
Шунингдек, бугун оғир атлетика бўйича спортчи Руслан Нуриддинов финалда чиқиш қилади.
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов