
Бироз аввал Жасурбек Латипов финалга чиққан эди.
Аввалроқ 52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов қирғизистонлик Озот Усеналиевга қарши рингга кўтарилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа финалига йўлланма олган эди.
Ҳозиргина, 60 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов таиландлик рақиби Жунтронг Ружакранга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзбек боксчилари ичида иккинчи финалчига айланди.



Бугун яна ушбу боксчиларимиз жангларини ўтказадилар.
13:15. 69 кг. Бобоусмон Батуров – Сайлом Арде (Таиланд)
16:00. 49 кг. Ҳасанбой Дўстматов – Ву Жонглин (Хитой)
16:45. 56 кг. Миразизбек Мирзахалилов – Сунан Аморагам (Индонезия)
17:00. 64 кг. Иқболжон Холдоров – Дайсуке Нариматсу (Япония)
17:45. 75 кг. Исроил Мадримов – Фелих Марсьял (Филиппин).
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров