АҚШ янги қонун билан ЖСТ қоидаларини йўққа чиқаради.
“Агар улар ўз фаолиятини яхшиламаса, мен ЖСТдан чиқаман”, деган президент.
Трамп ЖСТ кўп йиллар давомида АҚШ билан жуда ёмон муомалада бўлаётганини қўшимча қилган. Америка президенти халқаро савдодаги қонун-қоидаларнинг адолатсиз эканини иддао қиляпти.
“Axios” порталида эълон қилинган маълумотга кўра, АҚШ маъмурияти ЖСТ талабларини рад қилиш имконини берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ниятида. Агар ҳужжат қабул қилинса, президент бир тарафлама тартибда импорт учун божларни Конгресснинг рухсатисиз жорий қила олади.
Шунингдек, янги норма ЖСТнинг таянч тамойилларини рад қилиш имконини беради. Бу ҳужжатнинг қабул қилиниши мамлакатнинг ташкилотдан чиқиши билан баробар.