Сабаблар кўп... Йўқсиллик, ишсизлик, оилавий низолар ва балки ношукрчилик?!
2 апрель куни Қўқон шаҳрининг Туркистон кўчасида жойлашган “Тошкент-Қўқон” йўналиши бўйича қатновчи автомашиналар турар жойи олдидаги дарахт тагидан ўғил боланинг бўғилган ҳолдаги жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур фожианинг сабаблари ҳақида «Севимли» телеканалида махсус репортаж эфирга узатилди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Маъмуробод қишлоғи Намуна кўчаси 18-уйда истиқомат қилувчи Саидахон Тиллаволдиева ўғли – 2015 йил 4 ноябрда туғилган Фирдавсбек Иброҳимжоновни бўғиб ўлдирган. Жиноятни яшириш мақсадида қотил она боланинг жасадини арча тагига яшириб қўяди.
Бунга қадар Саидахон Тиллаволдиева турмушидан ажрашиб, ота уйида яшай бошлаган.
Жорий йилнинг 23 март куни эса оилавий низо туфайли 3 ёшли ўғли билан ота уйини ҳам тарк этиб, вақтинча ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига боради. Лекин фарзанди билан ўзига мос иш топа олмайди. 2 апрель куни у фарзанди Фирдавсни вақтинча қараб туриши учун таниши Ж.У.га қолдириш мақсадида Тошкентдан Учкўприк туманига келади. Танишини топа олмагач, йўналишли автобусда Қўқон шаҳрига келиб, Қўқон – Тошкент автобекати ҳудудида ўғлини бўғиб ўлдиради ва ишлаш мақсадида яна Тошкент шаҳрига қайтади.

Фирдавс БЕК