Маълумотларга кўра, вафот этган фуқаролар Жиззах вилояти Зомин туманидан.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2018 йилнинг 4 апрель куни соат 18:39 да Ставропол ўлкаси Изобил шаҳар округининг “Ставропол-Новоалександровск” автомобил йўлида “ВАЗ-2101” русумли енгил автомобили “Исузу” русумли юк автомобили билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ЙТҲ натижасида 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси вафот этган. Улар:
1. Жумақулов Шуҳрат – 1983 йилда туғилган
2. Тагаев Миржалол – 1991 йилда туғилган
3. Қаршиев Муҳритдин – 1995 йилда туғилган
4. Юнусов Баҳром – 1988 йилда туғилган
Бирламчи маълумотларга кўра, вафот этган фуқаролар Жиззах вилояти Зомин туманидан.
Вафот этганларнинг жасадлари Изобил шаҳар округининг марказий шифохонасига олиб борилган.
Ушбу маълумотни Россия Федерацияси фавқулодда вазиятлар бошқаруви миллий маркази томонидан тасдиқланди.
Воқеа юзасидан батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг (+998 71) 147-10-50 телефон рақамидан олиш мумкин.