Хусусан, юқумли касалликлар, сил билан курашиш масалалари ўртага ташланди.
Кеча, 4 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси ва Евросиё Global TB Caucus гуруҳи ўринбосари баронесса Алисон Сатти бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси Матбуот хизмати хабар берди.
Британиялик сиёсатчи А.Сатти Ўзбекистон ва Буюк Британия муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарблигини қайд этиб, икки давлат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш лозимлигини таъкидлади.
Учрашувда парламентаризмни ривожлантиришда самарали ҳамкорлик, аҳоли саломатлиги муҳофазаси, жумладан юқумли касалликлар, сил билан курашиш масалалари ҳам ўртага ташланди. Шунингдек, кенг омма учун ахборотда парламентнинг жамоатчилик билан ўзаро алоқасини шаклланишида ҳамкорлик ҳамда парламент ходимлари салоҳиятини ошириш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларга доир масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ҳамкорликдаги ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари, жумладан аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича тадбирларни ташкиллаштиришга қизиқиш билдирилди.

Фирдавс БЕК