Вилоятда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган маҳалла ва қишлоқлар рўйхати эълон қилинди.
Фармон билан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳарида, авваламбор, олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда 2018 йилда 2 тадан қишлоқ ёки маҳаллада аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, мазкур қишлоқ ёки маҳаллаларнинг қиёфасини замонавийлаштиришга ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратишга қаратилган “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилиши белгиланган эди.
Шундан келиб чиққан ҳолда Самарқанд вилоятида ҳар бир тумандан иккитадан маҳалла ёки қишлоқ танлаб олинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу манзиллар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин:
Эслатиб ўтамиз, “Обод қишлоқ” дастури кейинги йилларда ҳам давом эттирилиб, ҳар бир туман ва шаҳардаги учтадан қишлоқ ва маҳаллани қамраб олади.