...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дарахт – мулк! Уни кесиш учун рухсат олиш керак


09:53, 05.04.2018 Жамият
 3 204

Янги қарорда қуйидагилар тасдиқланди.

Дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш ҳам Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
 
Қайд этилишича, 31 март куни Вазирлар Маҳкамасининг “Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
 
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
 
- Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
 
- Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
 
- Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
 
Мазкур хизматлардан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.
Фирдавс БЕК

Теглар:Дарахт Давлат хизматлари марказлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар