...
МЕНЮ
ONLINE TV

Солиқ тизими ўзгаради. Ойлик иш ҳақи ошиши мумкин


09:33, 05.04.2018 Жамият
 17 168

Таклиф этилаётган тартиб фуқаролар солиқ юкининг камайишига олиб келадими?

Оммавий ахборот воситалари,  ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси қизғин муҳокама бўлмоқда.
 
Тақдим этилаётган янги концепцияда оддий фуқароларни солиққа тортиш йўналишида ҳам ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган. Ушбу ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти юзасидан Давлат солиқ қўмитаси изоҳ берди.
 
Унга кўра, бугунги кунда жисмоний шахсларнинг иш ҳақи фондидан олинадиган солиқ ва мажбурий тўловлар икки қисмга бўлинади.
 
Биринчиси, тўланиши бевосита жисмоний шахсларнинг зиммасига юклатилган солиқ ва мажбурий тўловлар бўлиб, булар тўртта шкаладан иборат даромад солиғи (0 фоизда 22,5 фоизгача) яъни:
 
Солиқ солинадиган даромад Солиқ ставкаси
энг кам иш ҳақининг бир бараваригача (172 240 сўм) 0 фоиз
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача (172 240 сўмдан 861 200 сўмгача) 7,5 фоиз
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан  ўн бараваригача (861 200 сўмдан 1 722 400 сўмгача) 16,5 фоиз
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан юқори миқдорда (1 722 400 сўмдан юқори) 22,5 фоиз
 
Бундан ташқари, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали (8 фоиз) тўланади.
 
Иккинчиси, микрофирма ёки кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари томонидан ҳар бир ходим учун 15 фоиз,  бошқа турдаги хўжалик юритувчи субектлар томонидан эса 25 фоиз миқдорда тўланиши лозим бўлган ягона ижтимоий тўловдир.
 
Бундан кўринадики,  бугунги кунда иш берувчилар томонидан жисмоний шахсларга ҳисобланган иш ҳақи фондидан жами 45-55 фоиз миқдорида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланиб,  бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўтказиб келинмоқда.
 
Иш ҳақи фондидан ҳисобланадиган ягона ижтимоий тўлов ставкаларининг юқорилиги айрим тадбиркорлик субектлари томонидан ходимларни ноқонуний равишда ишга ёллаш ва “конверт” усулида ҳақ тўлашга сабаб бўлмоқда.
 
Янги концепцияда эса  жисмоний шахслар томонидан тўланадиган даромад солиғи,  ягона ижтимоий тўлов ҳамда Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини 25 фоиз миқдорида бўлган ягона солиққа бирлаштириш таклиф этилмоқда.
 
Юқоридагилардан кўринадики, таклиф этилаётган тартиб фуқаролар солиқ юкининг камайишини таъминлаши билан бир қаторда,  жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишнинг соддалаштирилган механизмини яратади.
 
Эслатиб ўтамиз, Norma ахборот-ҳуқуқий портали Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида назарда тутилган «меҳнатдан солиқлар» бўйича янгиликларни шарҳлаган эди.

Фирдавс БЕК

Теглар:Солиқ иш ҳақи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар