Россия Транспорт вазирлигининг хабар қилишича, аввал жорий қилинган барча чекловлар олиб ташланди.
Бугун, 4 апрель куни, Россия ва Тожикистон авиация раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди ва авиакомпанияларга киритилган икки томонлама чекловлар олиб ташланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Делегациялар икки давлат ўртасида парвозлар алмашинувини ривожлантиришда биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олди. Томонлар 2017-2018 йиллар қишки жадвали миқдорида ташув парвозларини амалга оширишни тасдиқлаган”, деб маълум қилинди.
Россия Транспорт вазирлигининг хабар қилишича, аввал жорий қилинган барча чекловлар олиб ташланган.
Шу билан бирга, ёзги жадвалга янги тўрт йўналиш: Пермь-Душанбе, “Жуковский”-Кўлоб, Челябинск-Хўжанд ва Краснодар-Хўжанд қўшилди
Маълумот ўрнида, “Росавиция” 5 апрелдан бир нечта Тожикистон авиакомпаниясининг қатор Россия шаҳарларига парвозлар амалга оширишини тақиқлаб қўймоқчи эди.