Гувоҳларнинг айтишича, автомобиль катта тезликда ҳаракатланган ва пастга учиб тушган.
Суратларга қараганда, Damas русумли автотранспорт воситаси йирик йўл ўтказгичда ҳаракатланаётган пайтда пастга қулаган. Гувоҳларнинг айтишича, автомобиль катта тезликда ҳаракатланган, йўл чети тўсиқларини синдириб, пастга қулаб тушган.
Бахтли тасодиф туфайли тепадан қулаган машина пастки йўлда ҳаракатланган ҳеч бир машина устига қуламаган.
ЙТҲ да иштирок этган автомобилнинг йўловчи ва ҳайдовчилари ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.