...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Келмайди”ларга бой бўлган шоу: Стивен Сигал ҳам кўринмади...


14:03, 11.09.2017 Жамият
 10 626

9 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида “Asian Fight–2017” бренди остида жанг кечаси ташкил этилди.

Аввалроқ, 9 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида “Asian Fight–2017” бренди остида жанг кечаси ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Унда 8 нафар ўзбекистонлик жангчилар Сингапур, Афғонистон, Россия, Ҳиндистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Кипр мамлакатларининг жангчилари билан куч синашиши маълум қилинган.
 
Тадбирга машҳур актёр ва жанг санъати устаси Жан-Клод Ван Дамм, ММА жангчилари Жефф Монсон ва россиялик Фёдор Емельяненко каби жаҳон юлдузлари фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган эди.
 
Бироқ Жан-Клод Ван Дамм саломатлигида муаммолар юзага келгани учун унинг Тошкентга ташрифи бекор қилинди. Унинг ўрнига америкалик киноактёр ва жанг санъати устаси Стивен Сигал ташриф буюрди.
 
8 сентябрь куни Стивен Сигал Тошкентнинг турли жойларида бўлди. Ўзбекистонга келган киноактёр O‘zbegim анъанавий маданият фестивалида қатнашиб, Гиннес рекордлар китобига киритилган ўзбек ошидан татиб кўрди. Шунингдек, BABOS от спорти клуби ва Тошкентдаги Маданият ва санъат институтида бўлди.
 
Бироқ Стивенжон шунча жойга ташриф буюрди-ю асосий тадбир ўтадиган жой, “Бунёдкор”да бўй кўрсатмади...
 
Таҳририятимиз стадиондан экслюзив репортаж тайёрлаган эди. Унда мухлислар аралаш қоидали жангларни томоша қилишдан ташқари тадбир рекламасида номлари тилга олинган машҳурларни кўриш учун ҳам келганди. Бироқ...
 
Стадиондаги тадбир бир ярим соат кеч бошланди, чипта сотиб олган мухлислар ҳам тадбир бошланиш вақтига бир соат ўтган бўлса ҳам бирин-кетин келишини давом эттиришарди...
 
Тадбир сценарийси мукаммал эмаслиги, унга тез-тез киритилиб турган ўзгартиришлар мухлислардан ташқари бошловчиларга ҳам айрим ноқулайликлар келтириб чиқарганини пайқаш қийин эмасди.
 
Хуллас, спорт-шоу тадбири томошабинлар томонидан салбий баҳоланган. Бу уларнинг бирин-кетин стадионни тарк этишларида, кетаётиб ҳайқирган сўзларида намоён бўлди.
 
Аввалроқ, сайтимизда тадбирга Тожикистоннинг машҳур ижодкори ҳисобланган Шабнами Сурайёнинг Тошкентга келиши ҳақида хабар берган эдик. Лекин у ҳам кўринмади...
 
Ушбу ҳолатни шоуда иштирок этиши кутилган ўзбек шоу-бизнеси вакилларидан Муниса Ризаева, Сардор Раҳимхон, Тоҳир Содиқов, Манзура, Равшан Собиров, Карен Гафуржонов ҳамда “Оазис” гуруҳларининг ҳам келмагани билан таққослаганда, шармандали ҳолат содир бўлганини кўриш мумкин.
 
Тадбирда қатнашиши кутилган айрим спортчилар ҳам келмади. Хуллас, тадбир “келмади”ларга бой бўлди. Ҳафсаласи пир бўлган томошабинлар стадион ўриндиқлар “совиб” қолишига сабаб бўлди. Охиригача сабр билан кутганларнинг бирорта “голливуд қиёфасини” кўриш умиди ҳам пучга чиқди.
 
Тўғри, аралаш қоидали жанглар томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кўрилди, айрим жангларда мухлислар ҳайқириб стадионни бошига кўтаришди ҳам. Бироқ 2 та йирик видеотаблодан узатилаётган кичик рингдаги қисқа жангларни кўриш — стадионга “ярайдиган” шоу томоша эмас экан!
 
Ташкилотчилар буни қанчалик ҳисобга олишгани аён эмас. Энг ёмони, энди яна шунга ўхшаш табдирлари ўтказилса, реклама эълонлари намойиш қилинса...
 
Энди мухлислар бундай тадбирларга ишончсизлик, шубҳа-гумон билдиришлари аниқ...
Зоҳиршоҳ Жўраев
Фото: Olamsport

 

Теглар:Asian fight 2017 Ван Дамм Стивен Сигал Жэфф Монсон Шабнами Сурайё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар