...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ғиждувонда 7 аср аввал ясалган тангалар топилди


13:16, 11.09.2017 Жамият
 4 461

Ғиждувонлик Эркин Мўминов топган кўзада 816 дона кумуш танга бўлган.

Тарихий артефактларни халқ манфаати йўлида музейга топшириш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Ўзи қийин аҳволда бўлсада, ўз фуқаролик бурчини адо этиш мақсадида топиб олган бир хум тангани давлатга топширган фуқаро ҳақида кўрсатув тайёрланди.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Саидкент қишлоғида яшовчи Эркин Мўминов янги уй қуриш учун тупроқ қазиётган вақтда 1,5 метр чуқурликдан кўза топиб олади. Кўзада қарийб етти асрлик кумуш тангалар бўлган.

Маълумотларга кўра, кўзадаги 816 дона кумуш танга фуқаро томонидан Бухоро давлат бадиий меъморчилик музейига топширилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Бухоро Қадимий топилма Кумуш танга 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар