...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев халқ ичига кириб борди


14:45, 31.07.2017 Жамият
 9 333

Вазир ўринбосари: Оиланинг катта фарзанди (Айгерим исмли 11 ёшли қизча) жуда зеҳнли ва зукко чиқиб қолди. Бор муаммоларни бирма-бир тап тортмай айтиб берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланган 23 ёшли Алишер Саъдуллаев Навоий вилоятининг Томди туманига сафар уюштирди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълумот берди.
 
Алишер Саъдуллаев туман ҳақида ҳам муҳим маълумотларни тақдим этган. Туманнинг эски ва янги шаҳар қисмлари мавжуд. Бу ер аҳолисининг асосий қисми қозоқ миллатига мансуб. 16 та мактаб ва 2 та мактабгача таълим муассасаси бор. 8 та мактабда 10-синф очилмоқда. Мактаблардаги шароитлар яхши, аммо ўқувчилар сони кам.


 
Алишер Саъдуллаев берган маълумотга кўра, бу ерда кунига 2 соатгина ичимлик суви берилади. Болалар боғчаси тўловини тўлай олмаганликлари учун кўпчилик фарзандларини МТМга бермайди. Шу сабаб бундай оилалар учун имтиёзлар белгиланди.
 
Алишер Саъдуллаев тумандаги мактаблар ва боғчаларни кўздан кечириш билан бирга маҳаллий аҳолининг яшаш тарзи билан ҳам қизиқди. Ана шундай хонадонлардан бири ҳақида шундай ёзади:
 
“Мўжазгина, камтарин бир хонали “уй”да 3 фарзандли оиланинг истиқомат қилаётганини кўрдик. Улар янги уй қураётганлиги туфайли бу уйда вақтинчалик туришганлигини айтишди. Мен эса табиийки ишонмадим, бизнинг халқ жуда ҳам андишали ва сабрли халқ. Ҳар нарсани ҳам юз бетлаб айтаверишмайди. Шундан сўнг болалар билан суҳбат қурдим. Оиланинг катта фарзанди (Айгерим исмли 11 ёшли қизча) жуда зеҳнли ва зукко чиқиб қолди. Бор муаммоларни бирма-бир тап тортмай айтиб берди”.
 
Алишер Саъдуллаев Томди туманидаги хонадонлардан бирида бўлган чоғида дуч келган муаммолар хусусида тўхталиб ўтди. Шулардан биринчиси - чорвачилик билан боғлиқ соҳа бўйича ажратилган кредит аллақачон олиб бўлинган. Аҳолининг асосий қисми айнан шу соҳада иш юритади. Яқин орада бу масала маҳаллий банклар билан ҳамкорликда ҳал этилади.
 
Алишер Саъдуллаевнинг ёзишича, у хонадонга кирганида Айгерим “Болажон” телеканалини томоша қилаётгани эътиборини тортган. Бу эса вазир ўринбосарида болалар каналида сифатли кўрсатувлар тайёрлаш лозимлиги борасида фикр уйғотди: “Ота-она бера олмаётган бўшлиқнинг оз қисмини бўлсада, шу ойнаи жаҳон орқали тўлдирамиз!”, дейди Алишер Саъдуллаев. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Алишер Саъдуллаев Томди тумани Навоий вилояти Халқ таълими вазири ўринбосари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Gulnoza
15:39 31.07.2017

"Bolajon" telekanali orqali beriladigan multfil'm va ko'rsatuvlar bolalarning yoshiga mosligiga qattiq e'tibor berish kerak. Chunki yosh bolalar yaxshigina taqlidchi bo'ladi.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар