...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик стол тенниси усталари халқаро мусобақада олий ўринни эгаллашди


14:36, 31.07.2017 Спорт
 2 258

Хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда Сўғдиёна Мадалиева олтин медалга сазовор бўлди.

Жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари стол тенниси бўйича Латвия пойтахти Ригада ўтказилган халқаро мусобақада қатнашдилар.
 
Ўзбекистонлик стол теннис усталари мазкур мусобақада 3та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
 
Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Эстония, Литва, Латвия каби давлатлардан 80 нафар спортчи иштирок этган халқаро турнирнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Исломбек Султонов ва Мақсуд Рустамов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Қутбидилло Тешабоев кумуш, Муҳриддин Ражабов бронза медални қўлга киритди.
 
Хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда Сўғдиёна Мадалиева олтин медалга сазовор бўлди. Машҳура Ибодуллаева ва Регина Ким кумуш, Моҳирўй Камолова ва Розалина Ҳожиева бронза медаль билан тақдирландилар.
 
Шунингдек, 6 нафар стол тенниси усталари 2-6 август кунлари бошланадиган ҳалқаро мусобақада қатнашиш учун  Хитойнинг Гонгконг шаҳрига йўл олишди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Стол теннис Ўзбекистон Латвия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!