...
МЕНЮ
ONLINE TV

Валюта олди-сотдисининг қай ҳолатларида паспорт талаб этилади?


20:22, 18.09.2017 Жамият
 3 538

Бир марталик валюта сотиш ҳажми 100 дан 500 баравар ЭКИҲга оширилди.

Валюта айирбошлаш шохобчаларида валюта айирбошлаш жараёнида аввалги ўрнатилган тартибга кўра ЭКИҲнинг 100 бараваридан бошлаб шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилган эди.
 
Бироқ тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Norma.uz” нашри хабар берди.
 
Ўзгаришга кўра, банклар мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўришлари керак бўладиган бир марталик банк операциялари миқдори оширилиб, ЭКИҲнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган сумма қуйидаги ҳолларда лозим даражада текшириш учун асос бўлади:
 
  • жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютаси сотилишида;
 
  • жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасининг майдаланишида, алмаштирилишида ва бошқа чет эл валютасига айирбошланишида;
 
  • жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасининг инкассога ва экспертиза учун қабул қилинишида.
 
Маълумот учун, тижорат банклари томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат.
 
Биринчидан, тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширади.
 
Иккинчидан, мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялайди.
 
Учинидан, ўрнатилган иш муносабатлари ёки ўтказилиши режалаштирилаётган операцияларнинг мақсади ва характерини ўрганади.
 
Тўртинчидан, мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Валюта айирбошлаш Қонунийлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар