Ноқонуний равишда валюта олди-сотдиси билан шуғулланган шахслар томонидан содир этган ҳуқуқбузарликларлар аниқланди.
Аввалроқ Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда валюта айирбошлашга оид жиноятларга қарши Термиз туманида тезкор тадбир ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шу каби ҳолат, аниқроғи ноқонуний равишда валюта олди-сотдиси билан шуғулланган шахслар томонидан содир этган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги “Ўзбекистон 24” телеканали тайёрлаган видеолавҳа кўпчиликнинг эътиборини тортгани рост.
Лавҳаларда айтилишича, бир нечта фуқаро Тошкентдан Қорақалпоғистон Республикасига ёки Қорақалпоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига пул маблағларини ноқонуний равишда “ҳавали” усулида ўтказиш орқали хорижий валюталарни айирбошлаш билан шуғулланиб келишган.
Бир сўз билан айтганда, содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг барча тафсилотлари видеолавҳада аниқ-тиниқ акс эттирилган. Эътиборингизга мазкур видеолавҳани тақдим этамиз.