...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шайхонтоҳурда автомобиль ўғриси жиноят устида қўлга олинди


18:54, 04.11.2017 Жамият
 4 263

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жиноятга жазо муқаррар!
 
Одатда жиноятчиларни уларнинг “иссиқ излари” орқали зудлик билан фош этиш — ички ишлар тизимидаги ходимларнинг касбий маҳоратларига кўп томонлама боғлиқлиги аён. Бироқ бир неча йиллардан бери “якунига етмаган” жиноят ишлари ҳам мавжуд. Аввалроқ 15 йил давомида қидирувда бўлган шахс ҳибсга олинганлиги ҳақида хабар берган эдик. Буни қарангки, жиноят содир этилаётган пайтда ҳам фош этилиши мумкин экан...
 
Шайхонтоҳур туманида содир этилган ўғирлик жиноятининг “изларини қидиришга” ҳожат қолмади.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий сайти ўз саҳифаларида хабар қилмоқда.
 
2017 йилнинг 31 октябрь куни тахминан соат 20:30 ларда Аълохўжаев Хожиакбар Ғофурович ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган автотураргоҳда, фуқаро Умиров Суръат Комиловичга тегишли бўлган “Спарк” русумли автомашина қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, унинг эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб, салонидан моддий қимматликларни ўғирламоқчи бўлган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят жойида ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-, 169-моддаси 1-қисми (ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
 
Диққат, Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий сайтида эълон берилган!  Унда “Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин”лиги айтилган.
 

Теглар:Шайхонтоҳурда ўғирлик Тошкент шаҳар ИИББ Тергов-тезкор тадбирлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар