...
МЕНЮ
ONLINE TV

Валюта айирбошлаш шохобчалари 13 соат ишлайди


08:44, 07.09.2017 Жамият
 3 146

Аэропорт ва вокзаллардаги шохобчалар 24 соат ишлаши кўзда тутилган.

Аҳолининг хорижий валютани хавфсиз ва ишончли айирбошлашга нисбатан эҳтиёжи юқори эканлигини тижорат банклари қошида ташкил этилган валюта айирбошлаш шоҳобчаларидаги навбатлардан кўриш мумкин. Бироқ иш режими қисқа экани одамларнинг ишдан чиқиб шохобчага улгурмаслигига сабаб бўлаётган эди.
 
Аввалроқ, хорижий валюталарнинг эркин олди-сотдисига рухсат берилгач, 5 сентябрдан бошлаб тижорат банкларида савдолар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 6 сентябрдан валюта айирбошлаш шохобчалари янги жорий этилган иш режимида ишлай бошлади.
 
Тижорат банклари қошида ташкил этилган валюта айирбошлаш шохобчалари синов тариқасида соат 9:00 дан 22:00 гача ишлашни бошлайди. Бунда ходимларнинг алмашиб тушликсиз ишлаши кўзда тутилган.
 
Меҳмонхона, аэропорт ва вокзаллардаги валюта айирбошлаш шохобчалари банклар қошидаги шохобчалардан фарқли равишда 24 соат узлуксиз, дам олиш кунларисиз ишлайди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Валюта айирбошлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар