А. Ортиқов Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Ортиқов Иқтисодиёт вазирига демография, ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари бўйича ўринбосарлик қилади.
Бунга қадар Ортиқов Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
А. Ортиқов 1980 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
2001—2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги тизимида, 2013—2015 йилларда Наманган вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси, 2015—2017 йилларда Фарғона вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.