...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистондаги сув тошқинида ҳалок бўлганлар сони 600 нафарни ташкил этди


19:07, 28.07.2017 Олам
 2 611

2016 йил 415 нафарга яқин қиши чақмоқ уриши оқибатида қурбон бўлган эди.

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида муттасил давом этаётган сув тошқини келтирётган зарар туфайли қурбон бўлган маҳаллий фуқароларнинг сони 600 нафарга етди.
 
Аввалроқ, ушбу кўрсаткич 230 кишини ташкил этаётганди, аммо тўхтамасдан ёғаётган кучли ёмғир яна кўпчиликнинг ҳаётига зомин бўлди.
 
Маълум бўлишича, Ҳиндистон бўйлаб сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 600 кишига етди. 226 минг киши эса лагерларга жойлаштирилган. 63 мингга яқин уйлар бузилиб, 280 минг экин ер майдонлари кучли ёмғирдан жиддий талофат кўрган. Мамлакатнинг турли ҳудудларида сув тошқинлари давом этмоқда.
 
Ҳиндистон метерология бошқармасининг хабарига кўра, 2016 йил 1,6 минг нафар фуқаро об-ҳавонинг оғир келиши ва табиий офатлар натижасида ҳалок бўлган. 700 га яқин киши апрель-июнь ойидаги кучли иссиққа дош бера олмасдан вафот этган. 415 нафарга яқин қиши эса чақмоқ уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ҳиндистон сув тошқини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!