Муаммо “Узбектелеком” акционерлик компаниясида профилактика ишлари олиб борилиши билан боғланяпти.
Компания Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 19 августдан 30 августгача POS ва E-POS терминаллари процессинг маркази билан вақтинчалик улана олмаслиги мумкин.
Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг маълум қилишича, бунга “Узбектелеком” акционерлик компаниясида профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.
“Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейди компания.