...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда доллар ва евро курси кўтарилди


15:34, 20.08.2018 Жамият
 6 198

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эртага, 21 август кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7803 сўм, 79 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 13 сўм 59 тийинга қимматлади.
 
Евро курси эса 36 сўм 57 тийинга кўтарилиб, 1 евро 8925 сўм 19 тийинни ташкил этди.
 
Бир Россия рубли нархи 115 сўм 70 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 63 тийинга қимматлаган.
 
Қозоғистон тенгеси 21 сўм 60 тийинни, 1 Қирғизистон соми 112 сўм 78 тийинни, 1 Тожикистон сомони 828 сўм 78 тийинни ташкил этмоқда.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Валюута курси Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар