...
МЕНЮ
ONLINE TV

UzAuto’да Туркиянинг ҳарбий машинаси ишлаб чиқарилади


18:50, 27.10.2017 Жамият
 4 806

Ўзбекистонда ҳарбий техника йиғилади.

Ўзбекистоннинг UzAuto компанияси Туркиянинг йирик ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи NMS (Nurol Makina ve Sanayi) компанияси билан англашув меморандуми имзолади.
 
Меморандумда йилига минг донагача миқдорда Ejder Yalçın 4x4 (Эждер Ялчин) русумидаги тактик зирхли машиналарини Ўзбекистондаги заводда ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
 
Хабарда айтилишича, ишлаб чиқарилган зирхли машиналарнинг 24 донаси Ўзбекистонда қолади, қолганлари эса Туркияга жўнатилади.
 
Ejder Yalçın зирхли машинаси ушбу турдаги Россия ва Хитой зирхли машиналари билан тенглаша олади. Туркия машиналари хориждаги ҳеч бир ишлаб чиқарувчи эга бўлмаган ҳимоя тизимига эгалиги билан ажралиб туриши айтилган.
 
Ушбу машиналар 14 тонна вазнга эга бўлиб, 4 тонна юк кўтара олади. Юқори тезлиги соатига 120 километрни ташкил этиб, двигатель кучи 375 от кучини ташкил этади. Ёқилғи қуйиш сиғими 700 км га етарли.
 
Ушбу машиналар алоқа, ҳужум, оддий транспорт воситаси сифатида фойдаланиладиган модификацияларига эга.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида Туркия Мудофаа вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтган эди.
 
Учрашувда июн ойида енгил зирҳланган автомобиллар компанияси “Nurol” томонидан ишлаб чиқарилган “EJDER 4х4” русумидаги ҳарбий транспорт воситалари Ўзбекистон шароитида муваффақиятли синовдан ўтгани ҳамда ўнлаб шу русмдаги ҳарбий транспорт воситаларини ҳарид қилиш, ушбу моделдаги автомобилларни Туркия томон сармояси асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари ўрганилаётгани хабар қилиган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Туркия Ҳарбий-техник ҳамкорлик Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Tўлқинбек Ахмедов
10:25 28.10.2017

Mухтарам Президентимизнинг Туркия Республикасида имзолаган шартнома ва битимлари ўта аҳамиятли ҳисобланади. Янги иш ўринлари яратилади... Хорижий инвестицияларнинг мамлакатимизга киритилиши замонавий техника ва технологияларнинг жорий этилишига муҳим қадам бўлади. Президентимизда миннатдорман!!!


Jamol
18:54 27.10.2017

Man oylagan narsa bowlandi,sekinlik bilan tashqi siyosat prinsplariyam ozgarsa ajablanmiman,



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар