Индонезиядаги мушак заводидаги портлаш оқибатида 47 киши ҳалок бўлган эди.
Хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикасининг Тангеранг шаҳридаги мушакбозлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводда юз берган портлаш ва ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилган.
Аввалроқ, Жакарта яқинидаги мушаклар заводида содир бўлган портлаш оқибатида 47 нафар индонезиялик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Портлашдан кейин заводнинг том қисми қулагани айтилган эди.