...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезиядаги мушак заводидаги портлаш оқибатида 47 киши ҳалок бўлди


17:45, 27.10.2017 Олам
 2 124

Жакарта яқинида икки ойдан камроқ фаолият олиб борган заводда портлаш содир бўлди.

Мушаклар заводидаги портлаш оқибатида 47 нафар индонезиялик ҳалок бўлгани ҳақида “Theguardian.com” нашри хабар берди.
 
Портлаш 26 октябрь куни эрталаб Жакартадан ғарбда жойлашган Тангеранг шаҳридаги заводларнинг бирида содир бўлган. Полиция портлаш сабаблари юзасидан тергов олиб бораётганлиги айтилмоқда.
 
Заводда содир бўлган портлашдан сўнг атрофдаги ҳудудларда ҳам кичик портлашлар содир бўлган. Портлашдан кейин заводнинг том қисми қулагани айтилган.
 
Гувоҳларнинг айтишича, заводнинг иш бошлаганига эндигина икки ой бўлган. Ушбу заводда 100 дан ортиқ одам фаолият юритган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Индонезиядаги портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!