...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уруш фахрийларига эҳтиром кўрсатилиб, совғалар берилди


21:45, 28.04.2018 Жамият
 3 000

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан уюштирилган тадбир якунига етди.

Амир Темур хиёбонида ўтказилган “Жасорат ва матонатингиз – биз учун ибрат” мавзуидаги тадбирга Ички ишлар органлари фахрийлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари таклиф этилганди.
 
Жумладан, тадбир кўрки шубҳасиз, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Абидов Абдувоҳид ота, Холматов Қаҳҳор ота, Пётр Ефимович Анпилогов бўлишди.












 
Ички ишлар органлари ёш ходимлари, “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси қошидаги мактаб-интернат тингловчилари ва Вазирликнинг 1-сонли Академик лицей ўқувчилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган фахрийларга эҳтиром кўрсатиб, байрам тилакларини билдиришди. Шунингдек, фахрийлар ҳомийлар томонидан совға билан тақдирланди.
 
“Бир сўз билан айтганда, оловли уруш жанггоҳларидан соғ-омон қайтган фахрийларимизнинг умр йўли, хизмат фаолиятининг ўзи бир мактаб”, деб таъкидлади ИИВ майори Хуршид Рўзиев.
 
Шу тариқа, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан уюштирилган тадбир якунига етди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент Иккинчи жаҳон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар