...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уруш даврининг ретро автокарвони Самарқандга етиб келди


14:00, 01.05.2018 Жамият
 3 349

Автомобилларнинг келишига тадбир ташкиллаштирилди.

Аввалроқ, 5 та “Победа” русумли автомобиль Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округидан Қозоғистон орқали Самарқандга йўлга чиққанини хабар қилган эдик.
 
Бугун, 1 май куни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан Россиядан йўлга чиққан “Ғалаба – барча учун битта” (“Победа – одна на всех”) автокарвони иштирокчилари Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
 
Таъкидланишича, автокарвон қатнашчилари дастлаб Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилган.


 
Шундан сўнг шаҳардаги Хотира майдонида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида халок бўлган инсонлар ёд этилди.
 
Россиялик меҳмонлар ушбу масканда самарқандлик уруш фахрийлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди.


 
У ерда самарқандлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Е.Солдатов ҳамда М.Колмогоров фронтда бошдан кечирган воқеа-ҳодисалар, урушдан кейинги йиллардаги фаолиятлари ҳақида сўзлаб берди.
 
“Автокарвон Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган инсонларни ёд этиш, бугун ҳаёт бўлган фахрийлар жасоратини эслаш, уларни улуғлаш мақсадида ташкил этилди”, дейди автокарвон техник раҳбари Игорь Илик.


 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент шаҳридаги “Анҳор Локоматив” паркида уруш даврига оид ретро автомобиллари кўргазмаси ўтказилишини маълум қилган эдик.
Темур Назаров

Теглар:Самарқанд Ретро Иккинчи жаҳон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар