Бухоро халқаро аэропортида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни кутиб олинди.
Туркия раҳбари ташрифидан Бухоро вилоятига сафар ва Боҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилиш ҳам ўрин олган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Бухорога келди. Давлатимиз раҳбари Бухоро халқаро аэропортида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни кутиб олди.
Бугун Президентлар биргаликда Бухородаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилади, диққатга сазовор масканлар билан танишади.