Худойберганнинг ушбу мурожаатидан кейин унга Президент томонидан уй совға қилинган.
Аввалроқ, Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилувчи 14 ёшли мактаб ўқувчиси Худойберган Азизовнинг Ўзбекистон Президентига хат ёзиб, уй сўраганини хабар қилган эдик.
Худойберганнинг ушбу мурожаатидан кейин унга Президент томонидан уй совға қилинган. Бу ҳақда у ўзининг Facebook’даги саҳифасида пост қолдирган.
14 ёшли мактаб ўқувчиси ўзининг хатида Президентнинг совғасидан беҳад мамнунлигини таъкидлаб, қуйидагиларни маълум қилган:
“Дунё мўжизаларни ва қаҳрамонларни севади. Буни Бернард Шоу айтган эди. Менинг ҳаётимда ҳам мўжиза рўй берди ва қаҳрамоним Президентимиз Шавкат Мирзиёев бўлди”.
Шунингдек, бола ёзган постида онасининг юзларидан анчадан буён табассум кўрмаганини, мана шу уйга эга бўлгач, онаси ҳам қувончдан яйраганини таъкидлаган.
Қолаверса, Худойберган Азизов яна бир орзуси борлиги: ажойиб кунларнинг бирида Президент ва унинг Матбуот котибига қўл силкишни ният қилганини билдирган.

Темур Назаров