...
МЕНЮ
ONLINE TV

Урганчда кўтарилган чанг тўфони сабаб самолётлар бошқа аэропортга қўнди


10:57, 28.05.2018 Жамият
 3 353

Самолётлар Бухоро ва Нукус аэропортига қўнишга мажбур бўлади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “Тошкент–Урганч–Москва” йўналиши бўйича йўлга чиққан самолёти Бухорода қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, бунга Ургенч аэропорти ҳудудида кўтарилган кучли чанг тўфони сабаб бўлиб, Бухоро аэропортида 4,5 соатлик кутишдан сўнг самолёт яна ўз йўналиши бўйича ҳаракатланишни давом эттирган.
 
Бундан ташқари, тўфон компаниянинг “Тошкент– Урганч–Бухоро” йўналишида амалга оширилаётган 1051-сонли парвози ҳам 4,5 соат парвоз этишига ҳалақит берган.
 
Шундан сўнг самолёт Нукус (қўшимча) аэропортига қўнишга мажбур бўлади ва у 4,5 соатдан кейин йўналиш бўйича яна парвозини давом эттирган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Самолёт Урганч Бухоро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар