У 2016 йилдан буён Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди
Сергели ва Олмазордан кейин навбат Учтепага ҳам етди. “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Шуҳрат Отамуҳамедов Учтепа туманига ҳоким бўлди.
Тайинлов юзасидан ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди.
Маълумот ўрнида, Шуҳрат Отамуҳамедов 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини ва 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У 2016 йилдан буён Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Почтага қадар, яъни 2013 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари шўъбасининг мудири бўлиб фаолият юритганди.
Эслатиб ўтамиз, Учтепанинг собиқ ҳокими Шавкатбек Эргашев Мирзо Улуғбек туманига ротация қилинган эди.