Ўзбекистонга учинчи “Afrosiyob” электропоезди олиб келинди.
Жорий йилнинг 10 апрель санасидан бошлаб, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳам юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларнинг мунтазам қатнови йўлга қўйилади, дейилади "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ сайтида.
Шу муносабат билан “Afrosiyob” электропоездларининг ҳаракатланиш вақти белгиланди. Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 760/759-сонли “Afrosiyob” электропоезди куннинг биринчи қисмида эрталаб соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан манзил томон ҳаракатланса, куннинг иккинчи қисмида соат 16:48да Қарши вокзалидан ортга қайтади.
Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишидаги 762/761-сонли электропоезд эса соат 7:30 да пойтахтдан Бухоро томон ҳаракатни бошлаб, шу куни 15:51да ортга қайтади.
Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида йўлга қўйилган 764/763-сонли юқори тезликдаги “Afrosiyob” эса эрталаб соат 8:00да вокзалдан жўнаб, куннинг иккинчи қисми 17:00 да Тошкентга қайтади.
Шу билан бир қаторда мазкур санадан бошлаб, Тошкент-Бухоро йўналишидаги “Sharq”, Тошкент-Қарши йўналишидаги “Registon” ҳамда 380/379-сонли Тошкент-Термиз йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгаришлар киритилди.
Эслатма: Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Afrosiyob” электропоездига 10 апрель санасидан кейинги қатнов кунларида чипта харид қилган йўловчилар ҳаракат жадвалига киритилган ўзгаришларни инобатга олишлари керак. Яъни шу кундан поезд Бухорога 8:00 да эмас, балки 7:30 да ҳаракатлана бошлайди. Харид қилинган чипталарни эса чиптахонадан алмаштирмасдан туриб, янги кўрсатилган вақтда фойдаланиш мумкин.

Бобур Жалолов